Агуэро нега 10-рақамни олмаганини айтди

"Барселона" ҳужумчиси Серхио Агуэро нима учун Каталония клубида 10-рақамдан воз кечганини ва нима сабабдан Месси кетганидан кейин 19-рақамни олганини тасдиқлади. 

"Бу мен У20 сафида Жаҳон чемпионатида ўйнаган рақамим. Леонинг 10-рақами бор эди. Пике ва бошқа футболчилар мени бу рақамга лойиқ кўраётган пайти мен ўн тўққизни танлаб бўлгандим. 

Фатига 10 жуда мос. У жароҳатидан илҳомланиб қайтди. Ансу ёш ва бизга ёрдам бера оладиган истеъдод эгаси", - деди аргентиналик форвард.

Қайд этиш жоиз, Серхио бир неча кун аввал "Барса" сафида расмий учрашувда дебют қилди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар