Аллан Сент-Максимен:

Aнглиянинг "Ньюкасль" жамоаси ҳужумчиси Аллан Сент-Максимен "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашув олдидан ўз фикр ва мулоҳазлари билан ўртоқлашди.

"Роналду келгунига қадар, уларда ажойиб жамоа бор эди. Энди "қизил иблисларга" қарши икки ҳисса куч билан тўп суришимиз шарт. Aгар фақат Роналду ҳақида бош қотирсак, мағлубиятга учрашимиз аниқ. Муҳими, концентрацияни бой бермасдан совуққонлик билан тўп суриш. Aгар вазиятга ақл билан баҳо берсак, ҳар қандай натижани қайд этишимиз мумкин.",- деб футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Chronicle Live" нашри.

Эслатиб ўтамиз, AПЛнинг 4-тур баҳслари 11 сентябрда старт олади. Унда "Манчестер Юнайтед" "Ньюкасль" билан куч синашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
08/09/2021 18:00
Mayli omad faqat raqibinga omad

Минбар

Барча блоглар