Ана холос! Энтони Жошуа ва Александр Усик ўртасида реванш жанги ҳам бўлади

Супероғир вазн тоифасида WBА, WBО, IBF ва Тhe Ring камарлари эгаси британиялик Энтони Жошуа ўз камарларини WBО йўналишида даъвогар ҳисобланган Александр Усикка қарши мажбурий ҳимоя қилиши керак. Агар жангда Усик ғалаба қозонса, реванш жанги ҳам ўтказилиши шартномага киритилмоқда. Бунга иккала боксчи ҳам розилик билдирган. 

Matchroom компанияси одатда ўз чемпионларига кутилмаган мағлубиятидан сўнг яна имконият яратиш учун шундай бандни киритади. Хусусан, 2019 йил Энтони Жошуа Энди Руизга нокаут эвазига имкониятни бой берган ва кейинчалик иккинчи жангда Жошуа ғалаба қозонган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар