“Ана холос”! “Шўртан” Олий Лигада “Қўқон-1912”ни шу кунга қадар мағлуб эта олмаган

18 ноябрь куни “Қўқон-1912” меҳмонда “Шўртан”га қарши майдонга тушади. Клуб матбуот хизмати мазкур учрашувга доир статистик маълумотларни тақдим этди.

Олий Лигадаги тўртинчи учрашув

“Қўқон-1912” ҳамда “Шўртан” клублари Олий Лигада бугунга қадар уч марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг иккитасида қўқонликлар ғалаба қозонга бўлса, битта баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.

Биринчи даврада  Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Ўтган йили Ғузордаги баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган.

Ғузорда ўтган учрашув

01.10. 2015. “Шўртан” – “Қўқон-1912” – 2:2

Ҳакамлар: Жума куни бўлиб ўтадиган ўйин ҳасан Рўзиевга ишониб топширилди.

18 ноябрь куни Ғузор шаҳрида ўтказладиган ўйинни Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлди.

Олий Лига. 29-тур

«Шўртан» (Ғузор) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!