Анасхон Раҳматов: Биз бугун ҳеч нарсани кучайтирмадик, хотиржам бўлдик, холос

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Миср – Ўзбекистон учрашуви якунланди. Мазкур баҳсда терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Ғалаба голини урган Анасхон Раҳматов ўйиндан кейин қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Киритган голим? Ҳозир ҳаяжондаман. Бир нима дея олмайман. Ғалаба голига сабабчи бўлганим учун Аллоҳга шукур. Хурсандман. Бугун биз ҳеч нарсани кучайтирмадик. Ҳотиржам ўйнашга ҳаракат қилдик.

Дастлабки дақиқаларда гол ўтказиб юбормасликни уддаладик. Тайёргарлик зўр бўлди. Кейинги баҳсларда ҳам хотиржам бўлишимиз керак.  Аллоҳга шукур, йигитларда иштиёқ етарли", - деди футболчи.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар