Анчелотти “Реал”нинг трансфер сирларини очиб қўйди

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти клуб ёзда катта трансферларни амалга оширмоқчи эканини ошкор қилди.

- “Реал”да катта режалар бор. Стадион 2022 йилнинг охирига тайёр бўлади. Ёзда Флорентино Переснинг трансферлар бўйича мўлжали бор. Клуб мени қайтарганидан мамнунман. Мбаппе ва Холанд келиши ҳақида сўрашяпти. Бу ҳақида кейинроқ гаплашамиз, - деди Карло Анчелотти.

“Қироллик клуби” ёзда биринчи бўлиб Килиан Мбаппени олиб келмоқчи. Франциялик футболчи мадридликларга қўшилишни истамоқда ва ПСЖнинг сўнгги таклифини ҳам рад этди.

Анчелотти ҳужум чизиғида Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппени бирга ўйнатишни орзу қилаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқаляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
29/11/2021 23:33
Mbbape yaxi holand kerkmas

Минбар

Барча блоглар