Анчелоттига

"Боруссия" Дортмунд клуби ҳимоячиси Рафаэль Геррейро фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Goal.com тарқатган хабарга қараганда, 27 ёшли португалиялик футболчига  "Реал" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Уни шахсан жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти ўз жамоасида кўрмоқчи. Айтиш керакки, Рафаэль нафақат чап қанот ҳимоясида, балки ярим ҳимоя марказида ҳам бирдек ўйнай олади.

"Боруссия" раҳбарияти Геррейронинг трансферини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Рафаэль Геррейро ўтган мавсум “Боруссия” сафида 40 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)