"Андижон"га Бубанья керак. Футболчи билан музокаралар бошланди

Про лигага тушиб кетган “Андижон” клуби яна Суперлигага қайтиш учун курашиши табиий. Буни куни кеча клуб раҳбари ҳам интервьюсида айтиб ўтганди. Ҳозирда клуб таркибни кучайтириш учун музокараларни бошлаган.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, “Андижон” клуби сербиялик ҳимоячи Владимир Бубаньяга таклиф билан чиққан ва айни пайтда музокаралар давом этяпти.

бубанья_1

Футболчи билан боғланганимизда чиндан ҳам “Андижон” клубидан таклиф бўлганини тасдиқлади ва келаси йили у ерда яхши жамоа шаклланиши ҳақида қўшимча қилди. Аммо “Бургутлар” сафига кўчиб ўтиш имкониятини 50х50 баҳолади. Чунки унга “Андижон”дан ташқари Қозоғистоннинг “Каспий” клубидан ҳам таклиф бўлганини таъкидлади. Катта эҳтимол билан сербиялик легионер иккала клубдан бирини танлаши кутиляпти.

Бубанья Ўзбекистонда дастлаб АГМК, кейинчалик “Сурхон” таркибида тўп сурган. Жорий мавсумда у термизликлар сафини ёзда тарк этган ва Сербияга қайтиб маҳаллий “Нови Пазар” жамоаси шарафини ҳимоя қилди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!