"Андижон"нинг икки нафар футболчиси "Турон"да!

“Андижон” клуби йўқотишларга дуч келмоқда. Бунгача Жасур Жалолиддинов, Муҳаммад Исаев, Мартин Боаке каби етакчилар кетишганди.

Кейинчалик ҳужумкор ярим ҳимоячи Дониёр Исмоилов ҳам ҳуқуқий жиҳатдан “Турон”га тегишли бўлгани сабабли яйпанликлар сафига қайтиб кетди.

исмоилов дониёр

Энди эса “Андижон”нинг асосий посбони Низомитдин Зиёвутдинов ҳам “Андижон”ни тарк этди. У ҳам мавсум аввалида бошқа ўйинчилар қатори ижарага олиб келинган. Аниқроғи, АГМК клубига тегишли ҳисобланади. Олмалиқликлар ушбу посбонни қайтариб олдилар ва “Турон”га ижарага беришга қарор қилдилар.

Маълумотларга қараганда, андижонликлар сафига янги дарвозабонлар қўшилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!