Андрей Шевченко Шомуродовнинг собиқ жамоасини бошқаради

Украина футболининг ёрқин юлдузи Андрей Шевченко бугунги кунда мураббийлик фаолиятини тиклашга ҳаракат қилмоқда. Аввалроқ, собиқ ҳужумчи Украина миллий терма жамоасини бошқарган эди.

45 ёшли мутахассис тез орада “Женоа” жамоасини қабул қилиб олиши кутилмоқда. Бу ҳақда таниқли журналист Жанлука Ди Марцио ўз сайтида хабар берди.

Айни пайтда “Женоа” мутасаддилари Шевченко билан музокаранинг сўнгги босқичини ўтказмоқда ва улар тез орада бир тўхтамга келиши керак. Томонлар келиша олганидан кейин Шевченко Генуя клубини бошқариши ҳақида расман маълумот берилади.

Маълумотларга қараганда, генуяликлар украиналик мураббийга уч йиллик битим таклиф қиляпти. Шартнома 2+1 шаклида ҳам тузилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз,  “Женоа” Элдор Шомуродовнинг Италия чемпионатидаги биринчи клуби ҳисобланади. Ҳамюртимиз ўтган йили октябрь ойида Генуя жамоасига қўшилиб, А Серияда 31 та учрашувда саккизта гол урганидан кейин “Рома”га 17,5 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар