Англия 10-уринишда уддалади!

"Евро-2020" дастлабки туридан ўрин олган Англия - Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Бу натижа орқали "уч шерлар" Европа чемпионатлари тарихида илк бор 1-турда ғалаба қозонди. Бунгача ўтган 9 турнир стартида жамоа 5 бор дуранг ўйнаб, 4 марта имкониятни бой берган.

Гарет Саутгейт бошчилигидаги инглизлар қолган икки учрашувни Чехия ҳамда Шотланлия терма жамоаларига қарши ўтказади. Улар 7 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. Сўнгги бор Бельгия Миллатлар Лигаси доирасида "уч шерлар" устидан ғалаба қозонганди.

Маълумот учун, инглизлар ҳали қитъа биринчилигида бош совринга эга чиқмаган. Бу сафар уларнинг имконияти юқори баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар