Англия ЖЧдаги ўз рекордини янгилади

Англия терма жамоаси ЖЧ–2018 турнири G гуруҳи 2-турида мундиал дебютанти Панама билан ўзаро баҳс олиб борди. 

Голларга бой кечган беллашувда англияликлар 6:1 ҳисобида зафар қучди. Гарет Саутгейт шогирдлари ЖЧда бир ўйинда киритилган голлар сони бўйича янги рекорд ўрнатди. 

Бундан аввали рекорд 4 та голни ташкил қилган бўлиб, 1966 йилги ЖЧнинг финалида қайд этилганди. Ўшанда Англия 4:2 ҳисобида Бельгиядан устун келиб, ЖЧ ғолиби бўлган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!