АПЛ. 16-турнинг илк ўйинида камбэк амалга оширилди

АПЛ 16-туридан ўрин олган "Брентфорд" - "Уотфорд" ўйини якунига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, меҳмонлар футболчиси Деннис 24-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 84-дақиқада Янссон мувозанатни тиклади. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Мбемо жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. 

Ушбу натижадан сўнг "Брентфорд" очколари сонини 20 тага етказган ҳолда, 9-ўринга кўтарилиб олди. 13 очкоси бор "Уотфорд" эса 17-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!