АПЛ. "Арсенал" ва "Тоттенхэм"дан йирик ғалаба, "Этиҳад"да 9та гол урилди

Англия Премьер-Лигасининг 19-туридан ўрин олган бир нечта учрашувлар якунланди.

Жумладан, "Манчестер Сити" ўз майдонида "Лестер"ни қабул қилиб, 6:3 ҳисобида мағлуб этди. "Арсенал" эса "Норвич" дарвозасига жавобсиз 5та гол урди.

Шунингдек, "Тоттенхэм" бир киши кам бўлиб қолган "Кристал Пэлас"ни 3:0 ҳисобида енгди. Муросасиз кечган "Вест Хэм" – "Саутгемптон" беллашувида меҳмонлар 3:2 ҳисобида зафар қучди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!