АПЛга яна бир осиёлик келди. Ёхуд

Лондоннинг "Арсенал" клуби ўзининг расмий сайти орқали "Болонья" ҳимоячиси Такехиро Томиясу билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, 22 ёшли япониялик футболчининг трансфери “канонирлар”га 18 миллион еврога тушган. Футболчининг ўзи эса янги жамоаси билан узоқ йиллик шартнома имзолаган.

Томиясу "Болонья" сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 64 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

У бундан аввал "Ависпа Фукуока" ап "Сент-Трюйден" клубларида ўйнаган. Япония терма жамоасида эса 23 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар