Араб кубоги. Саудия Арабистони Фаластинни енгиб, ярим финалга чиқди
Muhammadqodir Ruzmatov
Учрашув якунланди.
Қатар мамлакатида ўтаётган Араб кубоги ўзининг ҳал қилувчи палласига кирмоқда. Чорак финал босқичидан ўрин олган баҳсда Саудия Арабистони Фаластинни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Дастлаб, учрашувнинг 58-дақиқасида Фирас Ал-Бураикан пенальтидан гол уриб, саудияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо 64-дақиқада Удай Даббаг ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақтда бошқа гол урилмади ва жамоалар экстра-таймга ўтишди. 115-дақиқада Маҳаммад Канно рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.
Шу тариқа, Эрве Ренар шогирдлари ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

Изоҳлар (0)