Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси учун Испаниянинг 3 та клуби кураш бошлади

Москванинг ЦСКА клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Адольфо Гайчга Европанинг бир қатор клубларидан таклифлар бўлмоқда.

AS нашрининг хабар беришича, 22 ёшли футболчи учун "Сельта", "Гранада" ва "Райо Вальекано" клублари кураш олиб бормоқда. Гайчнинг ўзи ҳам Испанияга кўчиб ўтишга қарши эмас.

Адольфо ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Беневенто” клубида ижарада ўтказди. Бунга қадар у мавсумнинг биринчи ярмида ЦСКА сафида 18 та ўйинда иштирок этган ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Гайчнинг ЦСКА билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар