Арсен Венгер яна жаҳон чемпионатини ҳар 2 йилда ўтказиш бўйича гапирди

ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш департаменти раҳбари Арсен Венгер жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш ғояси ҳақида гапирди.

“Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, иқтисодий нуқтаи назардан ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Ҳамма плюсда бўлади, худди пирог катталашгани сингари.

Бундан ташқари, биз бир ой ичида барча саралаш ўйинларини ўтказишни истамайдиган Европа жамоаларининг таклифларини инобатга олдик”, - деди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги форматга кўра, футбол бўйича жаҳон чемпионати ҳар 4 йилда бир марта ўтказилади ва унда сайёрамизнинг энг кучли 32 та терма жамоаси иштирок этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×