“Арсенал” Америка кубогида порлаган юлдузни олади

“Канонирлар” ёзги трансферлар вақтида “Сассуоло” етакчиси ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мануэль Локателлини олмоқчи эди. Бироқ, италиялик футболчини қўлга киритишнинг имкони бўлмади.

“Арсенал” унинг ўрнига Америка кубогида ўзини кўрсатган “Бетис” ярим ҳимоячиси Гидо Родригесни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Аргентина терма жамоаси сафида Америка кубогини қўлга киритган Гидо Родригес мусобақа еттита учрашувдан олтитасида иштирок этди.

27 ёшли таянч ярим ҳимоячиси “Бетис” билан 2024 йилнинг ярмигача амал қиладиган шартномага эга. Бироқ, испанияликлар 30 миллион евро эвазига бу футболчини қўйиб юборишга қаршилик қилмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар