"Арсенал" Бельеринни қанчага сотмоқчи?

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Эктор Бельерин жамоадан кетиш арафасида турибди.

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда, "канонирлар" 26 ёшли испаниялик футболчини 17 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр.

Ҳозирда Бельеринга Миланнинг "Интер" клубидан жиддий қизиқиш мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Эктор Бельерин “Барселона” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Арсенал" шарафини 2011 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда.

Бельерин ўтган мавсум “Арсенал” сафида жами 33 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!