"Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини бошқа жамоа сафида давом эттиришга яқин турибди.

Инглиз ОАВнинг маълум қилишича, "канонирлар" унинг ўрнига номзод топиб улгурган. "Интер" юлдузи Лаутаро Мартинес Лондон клубида Обамеянгнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, "тўпчилар" аргентиналик футболчи учун 80 миллион евро таклиф этмоқчи. Бу унинг "Transfermarkt" порталидаги нархи ҳисобланади.

Аввалроқ, "Арсенал" ёмон хулқи сабабли Обамеянгни сардорлик боғичидан маҳрум қилганди. 32 ёшли ҳужумчи эса, "Барселона"га ўтиши мумкинлиги хабар берилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×