“Арсенал” жамоа фахрийлари билан шартномани узайтирмоқчи

 

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер германиялик ҳимоячи Пер Мертезакер ва испаниялик хавбек Санти Касорла билан янги шартнома имзоланишини маълум қилди.

“Мертезакер ва Касорла билан янги шартнома имзоланади. Бу нарса уларнинг спорт формасига боғлиқ эмас. Ҳар иккиси билан ҳам келишувга эгамиз ва биз бундан фойдаланмоқчимиз”, – деди франциялик мутахассис.

“Ҳар икки футболчи маҳоратли ва уларга муҳтожмиз. Жамоада ёш ва тажрибали футболчилар ўртасида мувозанат бўлиши керак. Касорла ва Мертезакернинг тажрибаси эса "Арсенал" учун жуда муҳим", – дея қўшимча қилди Венгер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!