Асосий мазмунга ўтиш

"Арсенал" Жоржиньога янги шартнома таклиф қилмоқчи

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Унинг шартномаси жорий мавсум охирида тугайди

"Арсенал" ярим ҳимоячи Жоргиньонинг келажаги борасида бир қарорга келди. "The Independent" нашрининг хабар беришича, Лондон клуби италиялик билан янги шартнома имзоламоқчи.

Айни дамда "канонирлар" унга таклиф юборишга тайёргарлик кўрмоқда. "Арсенал"нинг бу қарорга келишига футболчининг сўнгги ўйинлари сабаб бўлди. Луизнинг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.

32 ёшли хавбек 2023 йилнинг январь ойи охирида "Челси"дан "тўпчилар" сафига кўчиб ўтганди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ