“Арсенал”га суперюлдуз керак
“Челси” мухлислари жамоа ўйини ва натижаларидаги беқарорлик туфайли клубни келаси ёз бир неча етакчи ўйинчилар тарк этишидан хавотирланиб турган бир пайтда мамлакатнинг етакчи клублари “аристократлар” таркибидан ўзларига футболчи танлашни бошлаб юборди.
Агар “Челси” келаси мавсум учун Европа Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса, жамоани Энцо Фернандес, Мойзес Кайседо ва Марк Кукурелья каби ўйинчилар тарк этади ва бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин.
Журналист Саймон Филлипснинг айтишича, Коул Палмер ҳам клубдаги муаммолар фонида кетиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда, аммо у “Челси” уни қўйиб юбориш борасида трансфер нархини ошириб юборади, деган хавотирда.
Филлипсга кўра, “Арсенал” Англия миллий терма жамоаси ўйинчисига қизиқиш билдирган, “канонирлар” Палмерни Кай Хаверцга ўринбосар сифатида олиб келмоқчи.
- Энцо Фернандес, Марк Кукурелья ва Коул Палмер кетиш ҳақида жиддий ўйлаяпти. Аммо Палмер клуб унинг нархини ошириб юборишидан хавотирда. Палмер ҳақида яна бир ишончли манба бизга “Арсенал” уни сотиб олишга қизиқиш билдирган сўнгги клуб эканини маълум қилди, - дейди Саймон Филлипс.
Охирги маълумотларга кўра, “Арсенал” бу ёзда Мартин Эдегор, Кай Хаверц, Итан Нванери ва Микель Меринони сотиб юбормоқчи ва уларга “10-рақам” позицияси учун янги суперюлдуз керак. Коул Палмер шу боис уларнинг трансфер нишонига айланган.
Фикрлар