Артета: "Жамоамизни жиддий синов кутмоқда"

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия Премьер-лигаси 5-тури доирасидаги "Бёрнли"га қарши кечадиган баҳс олдидан ўз футболчиларининг имкониятларини баҳолади.

"Sky Sports" манбасида келтирилишича, Микель ўйиндан олдинги матбуот анжуманида жамоасига бўлажак жангда осон бўлмаслигини тан олди.

"Барчамиз "Бёрнли" сафари қанчалик оғир бўлишини тушуниб турибмиз. Жамоамизни жиддий синов кутмоқда. Қуйи зонада жойлашган жамоага қарши ўйнаш доим қийин бўлади.

Улар айни дам ҳар бир очкога ташна ҳолатда. Рақибимиз жуда тартибли ва уюшқоқ жамоа бўлиб, етарлича муаммо юзага келишини кутяпман", - дея изоҳ беради мураббий. 

Эслатиб ўтамиз, "Бёрнли" - "Арсенал" баҳси бугун 19:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!