Артём Филипосян

Яқинда Таиланд чемпионатидан қайтиб келган тажрибали ҳимоячи Артём Филипосян жорий мавсумни Ўзбекистон чемпионатида ўтказади.

Sports.uz олган маълумотга кўра, ушбу футболчига “Бухоро” клуби томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда.

филипосян1

Маълумки, бу жамоага Ҳаким Фузайлов бош мураббий этиб тайинланди ва таркиб маҳоратли футболчилар ҳисобига кучайтирилиб, Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Шу мақсадда клуб Филипосянга таклиф билан чиқди.

Бунинг устига бухоролик мухлислар ҳам уни жуда яхши билишади. 2016-2018 йиллар давомида “Бухоро” шарафини муносиб ҳимоя қилган. Лекин ҳозирча Артём бир қарорга келгани йўқ. Боиси шуки, унинг хизматига Суперлига иштирокчилари орасида ҳам кўз тикаётганлари бор.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар