Артём Филипосян яна легионерга айланди

Бунга қадар Таиланд чемпионатининг “Тай” лигаси доирасида “Прачуап” жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз Артём Филипосян апрель ойида шартномаси якунига етгач, юртимизга қайтганди.

Ўтган вақт давомида футболчига ўзимизнинг клублардан таклифлар бўлди. Бироқ Филипосян якунда яна легионер сифатида тўп суришга қарор қилди.

филипосян1

Маълум бўлишича, Артём “Тай-2” лигасида “Муангкан Юнайтед” жамоасининг аъзосига айланди. Натижада ҳамюртимиз Таиландга жўнаб кетди.

Филипосяннинг Sports.uzга айтишича, янги клуби билан бир йиллик шартномага имзо чеккан. Ўз навбатида “Муангкан Юнайтед” клуби ҳам ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали Филипосянни ўз сафига қўшиб олганини тасдиқлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Axmedov
13/06/2021 15:59
Туриши айтиб турибди бир тигинга киммат фудболчи узимизни клублардан таклиф булган болса оша клубларам 1 чи йоки 2 чи лига жамоалари болса керак