Асосий мазмунга ўтиш

Ашурматов 55, Мозговой эса 17-рақамда ўйнайди

Мозговой Бирлашган Араб Амирликларинг "Банияс" клубига, Ашурматов Эроннинг "Истиқлол" жамоаси аъзосига айланди.

Ёзги трансферлар ойнасида терма жамоамиз аъзолари - Акмал Мозговой ва Рустам Ашурматов клубларини ўзгартирди. 

Биздаги малумотларга кўра, 26 ёшли ярим ҳимоячи янги клубида 17-рақам остида харакат қилади. 29 ёшли ҳимоячимиз эса  55 рақамда ўйнаши аниқ бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, Мозговой Супелиганинг амалдаги чемпиони "Насаф" таркибида 7-рақамда ўйнаган. Ашурматов эса, Россия клубида терма жамоадаги каби 5-ракамли футболкани кийган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ