"Астон Вилла" Европа лигаси финалида “Фрайбург”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди.
Ҳисоб 41-дақиқада Юри Тилеманс томонидан очилди. Унга Морган Роджерс ассистентлик қилди. Биринчи бўлим сўнггида Эмилиано Буэндиа жамоасининг иккинчи голини урди.
58-дақиқада эса Рожерснинг ўзи Буэндианинг узатмасидан кейин гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа, “Астон Вилла” ўз тарихидаги навбатдаги еврокубок совринини қўлга киритди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ