“Атлетико” ярим ҳимоячиси Сауль Ньигесни Англияда "Ливерпуль" футболчиларидан бирига ўринбосар бўлади, деб айтишмоқда. Аммо “матрасчилар” ушбу трансфер ойнасида ҳеч қандай харидлар ва сотувлар бўлмаслиги ҳақида маълум қилмоқда. Фақатгина ўйинчилардан бирининг кутилмаган кетиши "матрасчилар"нинг бу борадаги режасини ўзгартириши мумкин.

Саулнинг ўзи "Атлетико"дан кетмоқчи. Футболчининг клуб билан шартномаси 2026 йилгача, товон пули эса 150 миллион еврони ташкил қилади. "Атлетико" футболчини ушлаб турмайди, аммо уни бирор бир жамоага шундоқ бериб ҳам қўймайди.

Жоржиньо Вейналдум ПСЖга кетганидан кейин Юрген Клопп жамоаси Саулга эътибор қарата бошлади. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

“Ливерпуль” ушбу позицияга “Хоффенхайм” аъзоси Кристоф Баумгартнер номзодини ҳам кўз остига олиб қўйган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар