"Атлетико" ўз тарихидаги энг яхши стартни қайд этди

Мадриднинг “Атлетико” клуби кеча Испания Ла Лигасининг 13-турида сафарда “Леванте” меҳмони бўлиб 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, “матрасчилар” чемпионат стартининг ўтган  13та учрашувида бирорта ҳам мағлубиятга учрамай, ўз тарихларида янги саҳифа очишди. Улар ҳисобида ҳозирча 7та ғалаба ва 6та дуранг мавжуд.

Бу борадаги аввалги рекорд 1995/96 йилги мавсумда содир бўлган. Ўшанда чемпионатнинг дастлабки 12та турида мағлубиятга учрамаган “Атлетико” якунда чемпионат ва кубок мусобақаларида ғолиб чиқиб, “Олтин дубл”ни қайд этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!