Туриннинг "Торино" клуби дарвозабони Сальваторе Сиригу фаолиятини Испаниянинг топ-клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист-инсайдер Николо Скира ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, Мадриднинг "Атлетико" клуби 34 ёшли дарвозабон хизматига қизиқиш билдирмоқда. "Матрасчилар" Сиригуни ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан олдин сотиб олмоқчи. Сальваторе жамоанинг асосий дарвозабони ҳисобланган Ян Облакга ўриндош сифатида қаралмоқда.

Сиригу “Торино” таркибида 2017 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда. У Италия чемпионатининг ўтган мавсумида жами 32та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 50та гол ўтказиб юборди.

“Торино” ўтган мавсум А Серияни 17-ўринда якунлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар