Мадриднинг “Атлетико” клуби ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида янги мавсумда фойдаланадиган асосий либосини намойиш қилди.

Ушбу либос ҳам жамоанинг анъанавий қизил-оқ ранларидан фойдаланган ҳолда тайёрланган. Айтиш лозимки, “матрасчилар”нинг техник ҳамкори АҚШнинг Nike компанияси ҳисобланади.

Диего Симеоне бошчилигидаги жамоа ўтган 2020/21 йилги мавсумда Ла Лигада чемпионликни қўлга киритди.

Página oficial del Atlético de Madrid

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)