Азар Англияга қайтади, лекин “Челси”га эмас

“Реал”да ўз ўйинини кўрсата олмаган Эден Азар ўзи мослашган Англия премьер-лигасига қайтиши кутилмоқда. Аввалроқ, бельгиялик ҳужумкор футболчи “Челси”га қайтиб бориши кутилганди. Бироқ “аристократлар” ёши ўттизга етган ва кўп жароҳат олаётган ўйинчини олиш бўйича би қарорга келгани йўқ.

Бундан Саудия Арабистони инвесторлари қўлига ўтган “Ньюкасл” фойдаланиб қолмоқчи. Улар 30 ёшли футболчини 25 миллион еврога сотиб олишга тайёр.

Азарнинг “Қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача тузилган. Шунга қарамай, мадридликлар катта маош олаётган футболчидан тезроқ қутилмоқчи бўляпти.

Эден Азар жорий мавсумда тўртта учрашувда майдонга тушган бўлса-да, жамоасига бирорта самара келтирмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар