Азар Англияга қайтади

“Реал”да ўз маҳоратини кўрсата олмаган Эден Азар яна Англияга қайтиб бориши кутилмоқда. Бельгиялик ҳужумкор футболчи хизматларига “Арсенал” эҳтиёж сезмоқда.

“Канонирлар” 30 ёшли футболчини ижарага олиш ёки унинг трансферини тўлиқ сотиб олиш вариантларини кўриб чиқмоқда ва ҳар икки усул ҳам уларни қониқтиради.

Азар Мадридга келганидан бери жуда кўп жароҳат олди ва испан футболига мослаша олмади. Қимматбаҳо ўйинчининг трансфер суммаси ҳам сезиларли даражада пасайиб кетган. Бир пайтлар “Челси”да порлаган ўйинчини ҳозир 40 миллион еврога қўлга киритиш мумкин.

Азарнинг “Қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмида якунланади. “Реал” ҳам унинг кетишига қаршилик қилмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)