Азардан энди фойда йўқ!

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти бельгиялик ҳужумкор футболчи Эден Азар асосий таркиб талабларига жавоб беролмаётганини айтди. “Қироллик клуби”нинг асосий юлдузига айланиши кутилган футболчи бугунги келиб, рақобатга дош беролмаяпти.

Азар тактикага қараб, чап қанот ҳужумчиси ёки ҳужумчи ортида ўйнаши мумкин. Умумий томондан қараганда, у майдонга оушишга тайёр. Бироқ, айни пайтда у жароҳатлар туфайли спорт  формасини йўқотган.

Шу сабабли, ҳозир мен ундан кўра бошқа футболчиларга ишонч билдиряпман. Эден энг яхши формасига қайтиб, буни намойиш эта олса, албатта бошланғич таркибдан жой олади, - деди Карло Анчелотти.

Азар жорий мавсумда еттита учрашувда майдонга тушиб, битта голли пас оширди. Бельгиялик ярим ҳимоячи қишда Англия чемпионатига ўтиб кетиши ҳақида ҳам хабарлар тарқатилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
28/10/2021 13:09
Azar kerkams realga uuu ketiwkrak chesigami yana qaytib
нодир болтаев
28/10/2021 13:28
Nykasl eng zo'r variant menimcha Azarga chelsida o'ynay olmaydi u o'ynagan davrlar o'tdi
Sattorov Xayriddin
28/10/2021 13:10
Foydasi tegmayapti realga

Минбар

Барча блоглар