Азмун Ла Лига гранди сафига ўтишга рози бўлди

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ҳужумчиси Сардор Азмуннинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.

Матч ТВ хабарига кўра, "Севилья" спорт директори Рамон Мончи музокаралар учун Санкт-Петербургга учиб кетган.

Манбага кўра, андалусияликлар эронлик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мончи бевосита Сардор билан гаплашиб, уни Испанияга кўчиб ўтишга кўндирган. Айтиш керакки, Азмунга "Ньюкасл" ҳам қизиқмоқда. Азмунда “Лион” варианти ҳам бор, аммо бу томонларни қизиқтирадиган таклиф эмас.

Қайд этилишича, Сардорнинг ўзи испан клубига ўтишни истамайди. У кўпроқ Англия ва Германия клублари вариантларни афзал кўради. Унинг “Зенит” билан шартномаси жорий мавсум охиригача мўлжалланган.

Сардор Азмун жорий мавсум питерликлар таркибида 21 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×