Баҳодир Аҳмедов:

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Миср – Ўзбекистон учрашуви якунланди. Мазкур баҳсда терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Учрашувдан сўнг термамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Йигитларимиз иккита беллашувда жуда ҳам чиройли ўйин намойиш этди. Лекин бугун ундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатиб, ўзларининг нимага қодир эканлигини исботлаб қўйди. Бундан жуда ҳам ҳурсандман. 

Бугун тўп назорати биз томонда бўлди.  Қолаверса, ҳимояда яхши ўйнадик. Шунингдек, гол ўтказиб юборган вазиятимизда ўзимиз хато қилдик. Кучли томонларимиз бизга қўл келди. Жуда яхши ўйин намойиш эта олмаган бўлсак ҳам, натижага эришдик", - деди мураббий.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мехриддин Абдурахмонов
18/09/2021 21:59
Илтимос журналистлар хатосиз езинглар. Сизлар намуна булишинглар керак, узбек тилини хам дабдала килиб ташласизларку.