“Барса” футболчилари Коутиньога қарши чиқмоқда

Хави қабул қилиб олган “Баарселона”да ички муаммо борлиги аниқланди. Каталония клуби ўйинчилари бразилиялик плеймейкер Филиппе Коутиньо билан чиқиша олмаяпти.

Маълумотларга қараганда, аксарият футболчиларга Коутиньонинг клубга бўлган муносабати маъқул келмаяпти.

Яқинда бразилиялик юлдуз “Сельта”га қарши баҳсда захирадан ўйинга тушишдан бош тортганди. Шундан сўнг, жамоа етакчиларидан бири Филиппе билан яккама-якка гаплашиб олгани ва уни тартибга чақиргани айтилмоқда.

Котиньо жорий мавсумда 11 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига бир марта тўп киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)