"Барселона" қишда нима қилиб бўлмасин Филиппе Коутиньо ва Самуэль Умтитидан қутилиш ниятида.

"Diario Sport" нашри тарқатган хабарга қараганда, каталонияликлар раҳбарияти бу борада ҳар қандай чорани кўришга тайёр: трансфердан тортиб, футболчилар билан шартномани бекор қилишгача бўлган вариантлар қўлланилади.

Агар Коутиньо ва Умтити клубни тарк этишдан бош тортса, Хави уларга босим ўтказиши, қайдномага киритмаслиги ва умумий гуруҳ машғулотларига қўймаслиги мумкин.

"Кўк-анорранглилар" "Манчестер Сити" вингери Ферран Торрес ва МЮ ҳужумчиси Эдинсон Каванини сотиб олмоқчи. Уларни рўйхатдан ўтказиш учун эса, Филиппе ва Самуэль кетиши лозим. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×