"Барса" кетма-кет 4-"классико"да ютқазди. "Реал" тарихий натижа томон кетмоқда

Испания Ла Лигаси 10-тури доирасида "Барселона" ва "Реал" Мадрид ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олди. Унда "қаймоқранглилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу "қироллик клуби"нинг ашаддий рақиби устидан қозонган кетма-кет 4-ғалабаси сифатида қайд этилди. Сўнгги бор каталонияликлар 2019 йилнинг 3 март санасида зафар қучган эди. Ўша йилнинг декабрида томонлар дурангга имзо чеккан.

Бу натижа "Реал" учун 1965 йилдан бери энг узоқ серия ҳисобланади. Бундан олдин мадридликлар принципиал рақиби устидан 1962-1965 йиллар оралиғида кетма-кет 7 марта ғалаба қозонганди. Томонлар ўртасидаги жавоб учрашуви 2022 йилнинг 20 март санасида ўтказилади.

image_2021-10-24_21-55-13

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!