“Барса” кўзлаган юлдузга “Челси” харидор бўляпти

“Наполи” етакчиси Лоренцо Инсинье фаолиятини гранд клублардан бирида давом эттириши мумкин.

30 ёшли ҳужумчига “Барселона” жиддий қизиқиш билдираётган эди. Энди “Челси” ҳам бу курашга қўшилди.

Аслида “аристократлар” ёзда Эрлинг Холанд ёки Ромелу Лукакуни трансфер қилмоқчи. Лекин бу икки ҳужумчини олиш осон бўлмайди. Агар бу трансферларни амалга оширишнинг имкони бўлмаса, Тухель Инсиньени олиб келишни сўраган.

“Наполи”нинг 30 ёшли ҳужумчи билан шартномаси келаси йили якунланади. Неаполликлар таркибида 484 та учрашувда қатнашиб, 155 та самарали ҳаракатни амалга оширган Инсиньенинг трансфери 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!