“Барса” Месси ва Иньестани қайтаради!

“Барселона” президенти Жоан Лапорта Лионель Месси ва Андрес Иньеста келажакда клубга келишини таъкидлади. Клуб хўжайини бу гапларни Дани Алвешнинг “Барселона”га қайта қўшилгани муносабати билан ташкил этилган тақдимот маросимида айтди.

- Месси ва Иньестанинг ортга қайтишини ҳисобдан чиқармайман. Дани билан худди шундай бўлди. Аввал айтганимдек, ёш бу рақамлар холос. Сизлар икки буюк футболчи ҳақида сўраяпсизлар. Мен келажакни башорат қила олмайман. Лекин уларнинг иккаласи ҳамон футбол ўйнамоқда.

Улар доим биз билан бирга бўлади, бироқ айни пайтда бошқа жамоалар билан шартномага эга. Ҳаётда нималар бўлишини олдиндан билиб бўлмайди, - деди Жоан Лапорта.

“Барселона”нинг янги бош мураббийи Хави билан бирга ўйнаган Андрес Иньеста ҳозир Япония чемпионатида “Виссел Кобе”, 34 ёшли Лионель Месси ПСЖ шарафини ҳимоя қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар