“Барса” раҳбарияти “Ньюкасл” сўраган юлдузнинг нархини эълон қилди

  • 18 октябрь, 2021, 21:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” плеймейкери Филиппе Коутиньо тез орада Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Tecno

Аслида каталонияликлар анчадан бери қимматбаҳо юлдуздан қутила олмаётган эди. Саудия Арабистони сармоядорлари қўлига ўтиб, бирдан бойиб кетган “Ньюкасл” Коутиньога қизиқа бошлаган “Барселона”дан уни сотиб юбориш имкони пайдо бўлди.

Маълумотларга қараганда, клуб президенти Жоан Лапорта Коутиньони қишда 42 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Таъкидлаш жоизки, ўйини пасайиб бораётган ярим ҳимоячининг нархи ҳам арзонлаб бормоқда. Transfermarkt портали 29 ёшли футболчини атиги 20 миллион еврога баҳолаяпти. Коутиньонинг каталонияликлар билан ҳамкорлиги 2023 йилнинг ёзигача давом этиши белгилаб қўйилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!