“Барселона” кейинги пайтда қимматбаҳо футболчиларни эркин агент сифатида текинга олишни одат тусига айлантириб олди.

Рональд Куман жамоаси энди “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марсьялга кўз тикмоқда. Бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер франциялик футболчининг кетишига қарши эмас. Куб хўжайинлари Марсьялнинг агентларига футболчига янги жамоа топиш бўйича кўрсатма берган.

“Барселона” нархи 40 миллион фунтга баҳоланаётган футболчини текинга олиш йўлларини қидирмоқда.

Марсьяль “Манчестер Юнайтед”га 2015 йили “Монако”дан 60 миллион еврога олиб келинган. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йили якунланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)