“Барса” тарбиялаган футболчи “Реал”га ўтмоқчи

“Барселона” раҳбарияти клуб тарбияланувчиси Илайш Морибани янги шартномага кўндира олмаган эди. 18 ёшли ярим ҳимоячи ёзда “Лейпциг” жамоаси сафига қўшилди.

Энди Морибада Испания чемпионатига қайтиш имконияти пайдо бўлди. Истеъдодли футболчига “Реал” харидор бўлмоқда. Аслида каталонияликлар Морибанинг клуб таклифини рад этишига “Реал” таъсир ўтказгани ҳақида шикоят ҳам қилганди.

Энди “Қироллик клуби” ашаддий рақиб тарбиялаган футболчини ўз сафида кўрмоқчи. Мадридликлар бу футболчини қўлга киритиш учун 25 миллион евро тўлаши керак бўлади.

Мориба жорий мавсумда “Лейпциг” таркибида атиги 11 дақиқа ўйнади холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!