“Барса” уч юлдузни текинга олмоқчи

Молиявий инқироздан чиқа олмаётган “Барселона” кейинги пайтда фақат эркин агентга айланган футболчиларни ўз сафига чорлаяпти.

Айни пайтда каталонияликлар “Челси”даги вазиятни синчковлик билан кузатиб турибди.  Ёзда “аристократлар”нинг уч ҳимоячиси – Антонио Рюдигер, Сесар Аспиликуэта ва Андрес Кристенсеннинг шартномаси тугайди.

Агар “Челси” мутасаддилари қишки трансферлар ойнаси очилгунга қадар уларни янги битимга кўндира олмаса, “Барселона” ҳимоячиларнинг бари билан алоқага чиқиб, Каталонияга таклиф қилмоқчи.

Ўтган ёз “Барселона” эркин агент сифатида Англия премьер-лигасида юлдузли онларини ўтказган Серхио Агуэрони ўз сафига қўшиб олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!