“Барса”да сўнган юлдуз янги жамоа танлаши керак

“Барселона” бир неча йилдан бери қутила олмаётган Филиппе Коутиньо ёзда ўзига янги жамоа танлаши керак.

Каталония суперклуби “Ливерпуль”га қўшимча бонуслар тўламаслик учун бразилиялик юлдузни бошқа ўйнатмоқчи эмас. Бироқ, қимматбаҳо юлдузни ўз сафига қўшиб оладиган жамоа ҳалигача топилгани йўқ.

Шу боис, клуб хўжайинлари уни ижарага бериб юборишга рози. Чунки, майдонга тушмаётган футболчига катта маош тўлаш иқтисодий муаммоларга ўралашиб қолган клубга оғирлик қилмоқда.   

Ҳозирча, Коутиньони ижарага олишга “Арсенал”, “Лестер” ва “Эвертон” қизиқиш билдирган. Футболчининг ўзи бу жамоалардан бирини танлаш баробарида, маошининг камайтирилишига ҳам рози бўлиши керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар