“Барса”га қимматли маслаҳат

“Барселона”дан ижара асосида “Бешиктош”га ўтган Миралем Пьянич Рональд Куман қўл остида каталониялик футболчилар дуч келаётган муаммолар ҳақида гапирди.

- “Барселона” қийин даврни бошдан ўтказяпти. Натижалар мухлислар кутганидек бўлмаётгани футболчиларга ортиқча босим юклаяпти. Бу жамоани оёққа турғазиш учун кучли етакчи керак. “Барселона” аввалги ҳолатига қайтиши учун вақт керак бўлади.

“Барса” ҳар доим жаҳоннинг энг кучли 4-5 клубидан бири бўлган. Улар албатта ўз мавқеига қайтади, - деди Миралем Пьянич.

Босниялик плеймейкер “Барселона”дан кетганидан кейин бош мураббий Рональд Куман ўзига нисбатан ҳурматсизлик қилганини таъкидлаган эди. Айни пайтда нидерландиялик мураббийнинг курсиси анча қимирлаб қолган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар