Каталониянинг "Барселона" клуби жорий ёзги трансфер ойнасида бир нечта футболчилар билан хайрлашмоқчи.

Mundo Deportivo тарқатган хабарга қараганда, "кўк анор-ранглилар" шу тариқа маошга кетаётган харажатларни камайтирмоқчи. Каталония гранди ҳимоячи Самюэль Умтити, ярим ҳимоячи Миралем Пьянич ва ҳужумчи Мартин Брейтуэйтни трансферга қўймоқчи.

Олдинроқ Туриннинг "Ювентус" Пьянични қайтаришни истаётгани ва номи ошкор қилинмаган Россия клуби Брейтуэйтни хизматига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Рональд Куман бошқарувидаги “Барса” ўтган мавсум Испания кубогида ғолиб чиқди, аммо Ла Лигада 3-ўринни эгаллади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар